25 ёшли француз парижликлар таркибида фаолиятида учинчи бор Франция чемпионати доирасидаги ўйин қайдномасига кирди ва майдонга тушмади. У бунга қадар "Нант" (2017 йил ноябрь) ва "Монако" (2018 йил апрель) билан ўйинларда захирада қолганди.
Мбаппе 2023/24 йилги мавсум ПСЖ таркибида Лига 1да 19та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 4та ассист қайд этди.
ПСЖ Франция чемпионати турнир жадвалида 21та ўйинда 50 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.