Британиянинг Mirror нашри берган хабарга кўра, Мане шифохонага олиб борилган. Тиббий кўрик шуни кўрсатдики, футболчининг жароҳати жиддий эмас. Гипс қўйишга ҳожат қолмаган. Айни пайтда Садио терма жамоа ихтиёрида бўлиб турибди.
Мураббийлар ҳужумчининг бугун Судан терма жамоасига қарши кечадиган учрашувда майдонга тушишига умид қилишяпти. Бироз аввал Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ айнан жароҳат сабаб “Ливерпуль” ихтиёрига қайтиб келганди.