25 feb 2019 17:33

“Лестер”ни бошқариш учун уч нафар номзод маълум

Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
“Лестер” раҳбарияти клуб собиқ бош мураббийи Клод Пюэлнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар рўйхатини эълон қилди.

Sky Sports'нинг маълум қилишича, клубнинг шорт-листидан Бельгия термаси мураббийи Роберто Мартинес, Брендан Рожерс ("Селтик") ва Рафаэль Бенитес ("Ньюкасл") жой олган.

Ушбу мутахассисларнинг барчаси ҳозирда фаолият олиб бораётгани ҳисобга олиниб, “Лестер” мутасаддилари мавсум охиригача вақтинчалик мураббий вазифасини Майк Стоуэлл ва Адам Сэдлер биргаликда бажариши ҳақида хабар берилганди.

Клод Пюэлнинг истеъфосига “Лестер”нинг сўнгги 7та учрашувдаги ғалабасиз серияси ва нурсиз ўйинлари сабаб бўлган дея баҳоланмоқда.


Source : skysports
Please support our project. Share it with your friends if you like it.
  +3 

Similar news

Comments

Write a comment


Tournaments

Uzbekistan Superliga Russia International England Germany Spain Italy France Other →

Interviews

Яндекс.Метрика