Latest news

08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  0 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  3 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  1 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  14 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5

Кундалик: Ўзбекистон номли орол, миллиардерларнинг омадсизлиги ва Дубайдаги мусобақа атмосфераси News

Кундалик: Ўзбекистон номли орол, миллиардерларнинг омадсизлиги ва Дубайдаги мусобақа атмосфераси

БААда бошланган Осиё Кубогидаги кундаликнинг биринчи қисми менинг (Жасур Асланов) чекимга тушди.

Чунки камина ушбу мамлакатга биринчилардан етиб борадиган сайтимиз вакилларидан бири эдим.

Биринчи марта бошқа мамлакатга йўл олаётганим ва илк бор самолётда учаётганим туфайли Интернетда ўзим учун керакли бўлган маълумотларни изладим. Бу жараёнда Дубайда Ўзбекистон номли орол борлигини билим олдим. The World деб номланган сунъий "ер шари"да мамлакатимиздан ташқари, бошқа давлатлар номи берилган ороллар ҳам бор экан. Айни дамда ушбу "мамлакатлар"да қурилиш ишлари давом этяпти. Уларни турли миллионер ва миллиардерлар харид қилишмоқда.

Шундай қилиб, Москвага учиб кетдим, чунки чиптам аввал Россия пойтахтига, кейин эса Дубайга расмийлаштирилган эди. Тошкент-Москва-Дубай йўналишидаги парвоз чоғида миллионер ва миллардерлар рўйхати эълон қилинадиган журналларни мутолаа қилдим, чунки самолётда телефон билан вақтни ўлдириш қийин. Журналда "Краснодар" эгаси, россиялик миллиардер Сергей Галицкий нега "Магнит" номли дўконлар тармоғини икки баравар арзонга сотгани, "Анжи" клубининг собиқ эгаси Сулейман Керимовнинг Франциядаги саргузаштлари ҳақида қизиқарли мақолаларни завқ билан ўқидим. 

Шундай қилиб, Тошкент вақти билан тунги 23:00да сайтимиз раҳбарларидан бири Ғайрат (Хасбиулин) ака билан дунёнинг энг машҳур шаҳарларидан бири Дубайга етиб келдик. Январнинг 7-куни старт бошланди. Стадион олдидан ўтмасангиз, Дубайда Осиё Кубоги ўйинлари ўтаётганини сезмайсиз. Фақатгина арена олдида Осиё Кубоги бўлаётган байроқларни учратасиз.

Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида жойлашган аккредитациялаш марказини топиш учун аренани 2 марта айландик. Стадион дарвозалари олдида турган ходимлар бизни гоҳ у, гоҳ бу дарвозага юбориб тушунмовчилик юзага келтиришди. Инглиз тилини маълум даражада тушунаман, аммо жавоб бериш керак бўлса... Ғайрат ака инглиз тилини жуда яхши билгани ва музокараларга уста бўлгани учун қийналмадим, ОФК ходимлари билан муаммолар ҳал бўлди. Ниҳоят, бейжикларни олиб стадионга кирдик ва медиа марказда қўшниларимиз - Қирғизистон терма жамоасининг Хитойга қарши учрашувини томоша қилдик.

Ҳисобда олдинга чиқиб олган қирғизлар, ғалабани сақлаб қола олишмади. Менимча, уларга бундай турнирларда иштирок этиш тажрибаси етишмади. 

Осиё Кубоги. Хитой - Қирғизистон (ВИДЕО)

Бугунги кунни Жанубий Корея - Филиппин учрашуви билан якунлаймиз. Баҳс бўлиб ўтадиган "Ал Мактум" стадионига кирганингизда мухлислар учун махсус фан зона яратилган. У ерда болалар ва катталар кўнгилочар ўйинлар билан шуғулланиб, учрашувгача бўлган вақтни ўша ерда ўтказиши мумкин.





Жанубий Корея ҳамда Филиппин терма жамоалари ўртасида ўтказилаётган баҳсга ташриф буюрган мухлисларнинг сони кўп бўлмасада, ўз ватанидан севимлиларини қўллаш учун келганлар етарлича.





Кореяликлар ўйинни фаол бошлашди, аммо Филиппин терма жамоаси гол уриш учун биринчи бўлимда ажойиб имкониятга эга бўлди, аммо дарвозабон Ким Сеунг Гю хавфни бартараф этди. Ушбу учрашувни Жанубий Кореядан томоша қилаётган мухлислар учун 3 нафар шарҳловчи хизмат қилди. Қулоқчинли тўртинчи киши эса уларга тезда керакли маълумотларни бериб турди.


Медиа трибуна ёнгинасида Филиппин терма жамоаси футболчиларидан бирининг оиласи ўйинни томоша қилаётган экан.

Учрашув 1:0 ҳисобида Жанубий Корея терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Кореяликлар маҳорат эвазига рақибни мағлуб этишди.

Бир неча дақиқа олдин "Championat.asia"нинг қолган вакиллари ҳам Дубайга етиб келишди. Сайтимизни кузатишда давом этинг.

Author : Aslanov Jasurbek
Rating: +38   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика