"Барселона" бош мураббийи Марк-Андре тер Стеген янги мавсумда асосий дарвозабон бўлмаслигини айтгани ҳақида Diario Sport хабар бермоқда.
Флик германиялик дарвозабонга Жоан Гарсияни сотиб олиш стратегик қарор эканлигини тушунтирди. Янги ўйинчи мураббийлар штаби ва раҳбариятнинг тўлиқ ишончига эга.
Шу билан бирга, таъкидланишича, "Барселона" тер Штегеннинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилади - у жамоада қолишни истаса ҳам, кетишни хоҳласа ҳам.