Latest news

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  7 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Эмилиано Сала учган самолёт топилди! News

Эмилиано Сала учган самолёт топилди!

Бир неча кун аввал ғойиб бўлган ҳаво кемаси топилганлиги ҳақида тасдиқловчи маълумот бор.

"Кардифф Сити"га ўтган, лекин ҳали бирор марта янги жамоаси шарафини ҳимоя қилишга улгурмаган Эмилиано Сала ҳақида хабар тарқалди. Sky Sports нашрининг тасдиқлашича, ҳалокатга учраган самолёт топилган ва бу ҳақда Саланинг оила аъзоларига маълум қилинган.

Қутқарув хизмати Сала ва учувчининг тирик эканлигига ишониш қийин деб ҳисобламоқда. Кузатувчиларнинг маълумот беришига қараганда, ҳаво кемаси сувга қулаган. Совуқ даражали сув ҳарорати сабабли уларнинг тирик қолиши иложсиз дея таъкидлаб ўтилган.

Ҳали расман тасдиқланмаган бўлса-да, Саланинг тирик эмаслиги ойдинлашиб бормоқда. 

Аргентиналик 29 январь куни "Кардифф" сафида "Арсенал"га қарши ўйнаши керак эди. Аммо, "Нант" жамоасидан кетган кунининг эртасига Сала ўтирган хусусий самолёт Норманд ороллари яқиинига қулади ва ўшандан бери қидирув ишлари давом этиб келаётганди.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика