Latest news

15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  3 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  9 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  36 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2

"CA" Дубайдан Шаржага кўчди ФОТО News

"CA" Дубайдан Шаржага кўчди ФОТО

Эрта тонгда ижодий гуруҳимиз Ўзбекистон - Уммон учрашуви бўладиган Шаржа шаҳри томон отланди.

Йўлга чиқиш ОФК тақдим этган расмий дастур бўйича режалаштирилганидек эмас, балки йўл-йўлакай амалга ошди. Кечаги кундаликларда айтилганидек, БААда Осиё Кубоги ҳарорати у қадар сезилмаётгани, ташкилий ишлардаги нўноқликни қайд этмасдан илож йўқ.

Шунга қарамасдан ижодий гуруҳимиз билан Ўзбекистон - Уммон учрашуви бўладиган "Шаржа" стадионига келдик ва биринчи навбатда ходимларимиз учун ажратилган аккредитацияларни қўлга олдик. Расмий ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг бемалол журналистлар майдончаси бўлган медиа-марказга ўтдик. Айни пайтда бутун ижодий гуруҳимиз Отабек Шукуров фаолият кўрсатадиган "Шаржа" клубига қарашли стадионда жойлашган медиа-марказдан ишга киришишган. Медиа-марказда ҳозирда Уммондан бир нафар журналист ва Ўзбекистондан сайтимиз ходимларидан ташкил топган катта аҳил жамоа ишламоқда.


Хайрулла Холиқов эса айни паллаларда уммонлик ҳамкасбимиз билан эртанги ўйин олдидан қизғин суҳбат қурмоқда. Тез орада Хайрулла Холиқов ушбу суҳбатни мухлислар ҳукмига ҳавола этади.


Қайд этиш керакки, стадион ҳудудига кираверишда "Шаржа" клуби ходимлари билан мулоқот бўлиб ўтди. Клуб ходимлари Отабек Шукуров ҳақида жуда кўп илиқ фикрларни билдиришди. Отабек аллақачон жамоа мухлислари ва клуб ходимларининг ҳам ёқимтой футболчисига айланиб улгурганини сезиш қийин эмас. Умид қиламизки, эртанги баҳсда Отабек Шукуров ўзи учун бегона бўлмаган стадионда ким "хўжайин" эканлигини кўрсатиб қўяди :-)


Яқин соатлар ичида эртанги учрашув олдидан режалаштирилган расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

Расмий тадбирлар тартиби:

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов иштирокидаги матбуот анжумани - 15:15 (Тошкент вақти - 16:15)

Ўзбекистон терма жамоаси расмий машғулоти - 16:00 (Тошкент вақти - 17:00)

Уммон терма жамоаси бош мураббийи ва футболчиси иштирокидаги матбуот анжумани - 17:15 (Тошкент вақти - 18:15)

Уммон терма жамоаси расмий машғулоти - 18:00 (Тошкент вақти - 19:00)


"CA" ижодий жамоаси: Нарзулла Сайдуллаев, Хайрулла Холиқов, Толибжон Қосимов, Ғайрат Хасбиулин, Жасур Асланов, Зоир Турсунбоев, Шаҳбоз Беғамов

Шаржа, 8 январь

Rating: +26   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика