Latest news

15:05Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди   0 14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  0 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  1 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  8 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  1 13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  2 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  1 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  11 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  15 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  13 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2

Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди News

Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди

Бир неча соат олдин ЎФА матбуот хизмати йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний 3 нафар номзодни эълон қилди.

Номзодлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ҳам ўрин олди. Одатда дарвозабонларнинг энг яхши футболчи номинациясида бўлиши жуда кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади. Сўнгги бор 2008 йил Игнатий Нестеров бу борада имкониятга эга бўлган, якунда совринга Сервер Жепаров эга чиққан. Кипер учинчи бўлган. 

Павел Бугало йилнинг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Таниқли собиқ посбон 1996-1997 йил "Пахтакор" сафида мазкур совринга лойиқ кўрилган. Номзодлар қаторига киритилган илк посбон Юрий Шейкин ҳисобланади. 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби шу мавсумда Нестеров сингари учинчи поғонадан жой олган. 


1994 йил. Юрий Шейкин ("Трактор") 3-ўрин

1996 йил. Павел Бугало ("Пахтакор") 1-ўрин

1997 йил. Павел Бугало ("Пахтакор") 1-ўрин

2008 йил. Игнатий Нестеров ("Пахтакор") 3-ўрин


Қизиқ фактлар:

— Александр Гейнрих бу совринни ютган энг ёш футболчи ҳисобланади. Саша 2002 йил 18 ёшида энг яхши футболчи сифатида эълон қилинган. 

— 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган совриннинг илк эгаси Валерий Кечиновдир (1992, "Пахтакор")

— Одил Аҳмедов бу борада яққол рекордчи. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси 6 маротаба мамлакатимизда тенгсиз деб топилган. 

— Совринни ютган энг ёши катта футболчи Миржалол Қосимов 34 ёш.

— Энг яхши футболчи сифатида шу кунгача фақат 3 нафар хорижлик футболчи номзодлар қаторига кирган. Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон 2000), Гочгули Гочгулиев (Туркманистон 2002), Ривалдо (Бразилия 2009)

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика