Latest news

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  8 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

​​Азизбек Турғунбоев: «Пахтакор» раҳбарияти мени тушунади деб умид қиламан» News

​​Азизбек Турғунбоев: «Пахтакор» раҳбарияти мени тушунади деб умид қиламан»

«Навбаҳор» футболчиси Азизбек Турғунбоев «Пахтакор» жамоаси билан расман келишувга эришгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

- Бугун кўплаб сайтларда сизнинг «Пахтакор» билан келишувга эришганингиз ҳақида хабарлар тарқалиб кетди. Бу қанчалик ҳақиқат?
- Тўғри, «Пахтакор» жамоаси билан музокаралар бўлмаган дея олмайман. Улар билан шартномалар масаласида гаплашганмиз. Аммо, менинг якуний қарорим «Навбаҳор»да қолиб, чемпионлик маррасини забт этиш. Мана шундай шароитларни яратиб бераётган раҳбарлар учун, мухлислар учун жамоада қолишга қарор қилдим.

- «Навбаҳор» жамоаси раҳбарияти жамоада қолишингиз учун сизга таклиф қилган шартномага имзо чекишга мажбур бўлганингиз ростми?

- Йўқ, (кулади) бундай нарса бўлмаган. Одамлар бунақа гапларни қаердан топишади ҳайронман. Мен ҳар доим ўз хоҳишим билан шартномага имзо чекканман. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлишини мумкин эмас.

- Юқорида «Пахтакор» билан келишув тўғрисида айтдингиз. Якуний қарорингиз эса «Навбаҳор»да қолиш экан келажакда «Пахтакор» билан ҳеч қандай муаммо бўлмайдими?

- Бу масалада муаммолар бўлмайди деб ўйлайман. «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти масалани ҳал қилишини айтди. Фурсатдан фойдаланиб, «Пахтакор» жамоаси раҳбарияти мени тушунади деб умид қиламан. Менга эътибор қилиб жамоаларига таклиф қилганларида хурсандман ва раҳмат айтаман. Аммо, менинг юрагим «Навбаҳор»да. Наманганда футболнинг ашаддий, фидоий мухлислари жуда кўп. Жамоамизнинг шундай фидоий мухлислари учун, уларнинг ҳурмати учун, мен яна «Навбаҳор»да қоламан. Уларнинг менга бўлган ишончлари учун, қўллаб-қувватлаб турганликлари учун барчаларига раҳмат дейман.


Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди


Rating: +46   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика