Таъкидланишича, 26 ёшли футболчи Лондон клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Аввалроқ, журналист Фабрицио Романо "канонирлар" испаниялик футболчининг трансфери учун тахминан 65 млн евро тўлаши ҳақида хабар берган эди. Бу сумма бир неча босқичда ўтказилади.
Футболчи ўтган мавсум "Реал Сосьедад" сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали 26 ёшли ярим ҳимоячининг нархини 60 млн еврога баҳоламоқда.