Latest news

15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  9 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  40 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10

2019 йилда келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш бошланади News

2019 йилда келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш бошланади

Бунгача ПФЛ келишилганликда гумон қилинган қатор учрашувлар ҳақида маълумотлар қабул қилиб олганди.

Мамлакат футболини оёққа турғазиш йўлида қатор чора-тадбирлар кўрилаётган бўлса-да, шу соҳадан нон топаётган, бироқ футболни ботқоққа ботириш, унинг принципларини менсимаслик, ўз манфаати йўлида жамоаси ва ҳатто мухлисларини ҳам сотиб юборадиган кимсалар бор. 2019 йилда ЎФА ҳамда ПФЛ бу каби иллатларга ва бундай жиноятчи шахсларга қарши жиддий кураш олиб боради.

Айни вақтда Профессионал футбол лигаси келишилган ўйинларга қарши кураш йўлида прокуратура ва бошқа тегишли органлар билан ҳамкорликда ишлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бунгача ЎФА қошида юқоридаги каби ишларни аниқлаш мақсадида алоҳида бўлим ташкил қилинганди. Мазкур бўлим шубҳали кўринган ва исботи жиноий жавобгарликкача тортиш учун камлик қиладиган қатор маълумотлар тўплади. Аммо, келишилган ўйинлар борасидаги нохуш хабарлар, мухлисларнинг бундай ўйинларга бўлган эътирози камайиб қолмади. Энди эса ЎФА ишни юқоридаги каби органларга топшириш ниятида.

Бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш керак бўлади. Айни ҳолатда давлат органлари футболнинг ички ишларига аралашган бўлиб чиқмайди. Балки, ЎФА футболдаги иллатларни йўқотиш учун органлар ёрдамига ўз хоҳиши билан суянаётган саналади. Мазкур ташаббусни ОФК ҳам, ФИФА ҳам қўллаб-қувватлайди.

Бунгача ПФЛ келишилганликда гумон қилинган қатор учрашувлар ҳақида маълумотлар қабул қилиб олганди. Мазкур жамоалар эртага — 7 январь куни расман огоҳлантирилади. Гарчи ўша учрашувлар келишилганлиги борасида аниқ далиллар йўқ бўлса-да, клуб мутасаддилари бунинг учун тушунтириш бериши шарт.

ПФЛ вакиллари футбол оламида фаолият олиб бораётган, тотализаторларда иштирок этадиган, баъзида совринлар ҳам ютишга улгураётган айрим мутахассислар ҳақида фактсиз бўлса-да, тасаввурга эга. Агар улар фаолият олиб бораётган жамоа ҳақида ОФК ёки бошқа ташкилотлардан гумонланувчи ўйинлар борасида маълумот келиб тушса, ЎФА раҳбарияти уларни асоссиз ҳам футболдан четлаштириш ишини кўриб чиқади. Мана шундай ноинсоф кишиларнинг 4-5 нафари футбол билан бир умрга хайрлашса, футбол ривожи тўхтаб қолмайди. Муҳими, унинг ичи бир қадар тозаланади ва қолган айрим кишилар оз бўлса-да инсофга келади.

Шунингдек, қуруқ гаплар эмас, аниқ фактлари бўлган, келишилган ўйинларни очишда яхши маълумотлари бор бўлган футболчилар, мураббийлар ва клублар раҳбарлари бу ҳақда маълумот беришлари сўралади. Уларнинг шахси имкон бергунича сир тутилади, оммага ошкор қилинмайди. Мана шундай пасткашликка бурканган ишлар аниқлангудек бўлса, ПФЛ бу ишга ҳисса қўшганларни мукофотлашга ҳам тайёр. Мамлакат футболи ривожи учун барчамиз бирдек масъулмиз.

Rating: -24   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика