Шу муносабат билан Зафар акага сайтимиз номидан биринчи галда соғлик-саломатлик тилаймиз. Ўзбек спорти ривожи йўлида олиб бораётган ишларида куч-қувват, оилавий бахт, кўнгил хотиржамлигини тилаб қоламиз.
Фарзандларингиз роҳатию камолини кўринг! Устозимиз Ахбор Имомхўжаев эса ўз ўрнида сизнинг роҳатингизни кўриб юрсинлар! Яна бир бор бугунги таваллуд айём муборак бўлсин!