Latest news

14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  0 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  2 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  8 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  3 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  7 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  12 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  13 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  32 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13

​Юрген Клопп: "Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим" News

​Юрген Клопп: "Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Арсенал"га қарши баҳс (5:1) ҳақида ҳулоса қилди.

"Учрашув сўзсиз аҳмоқона ўтди. Жуда яхши ўйин кўрсатдик ва айнан хоҳлаганимиздек режани бажардик. Босим қилиш орқали рақибга ҳужум бошлаш учун имконият бермасликни хоҳладик. "Арсенал" ҳам босим қилди ва шунинг учун ҳам ўйин шиддатли кечди. Фақатгина тўпни олиб қўйиш орқали хотиржам бўлиш мумкин.

"Арсенал"нинг голига реакциямиз жаҳон даражасида бўлди. Хотиржамликни сақлаб қолдик ва рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Бирин-кетин голлар уришга эришдик. Кейин яхши ҳимоялана олдик деб ўйлайман.
Иккинчи бўлимнинг бошида учрашув ҳали тугамаганлигини тушуниб турган эдик. Шунинг учун, ўйинни назорат қилишни хоҳладик. Салоҳ Фирминога пенальти тепиш имкониятини берган паллада деярли йиғлаб юбордим. Муҳаммад Салоҳ гол уришни севишини билардик. Бу ҳақиқатан ҳам чиройли чиқди. "Арсенал"га қарши тўқнашувларда ҳар доим ҳам 5:1 ҳисоби қайд этилавермайди. Шогирдларимдан ростдан ҳам мамнунман.

2018 йил ёмон ўтмади. Болалар олдинга катта қадам ташлашди. Жараён ижобий кечаётганлигини намойиш этиш жуда муҳим. Ортда қолаётган йилдан шикоят қилишга ҳаққим йўқ",  дея Клопп сўзларини келтирди BBC нашри.

Rating: +68   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика