Latest news

19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  0 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  2 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  15 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   10 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0

Япониялик журналистлар хавотирда News

Япониялик журналистлар хавотирда

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги охирги ўйинини ўтказади.

Вакилларимиз гуруҳ пешқадамлиги учун Японияга қарши баҳс олиб боришади. Ўйин Ал Айндаги "Халифа бин Зайед" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:30да бошланади. 

Кеча медиа марказда иш қизғин бўлди. Бугун янада кўп бўлади. Ҳали замон япониялик журналистлар келиб қолишади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Кунчиқар юрт"дан ташриф буюрган баъзи ҳамкасбларимиз билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. Япониядан 150га яқин журналист келган, дейди "Nikkei" газетаси ходими Акитомо Кишина. 

Имкониятлар ҳақида сўрадим. "Бизда ҳозир авлодлар алмашинуви кетяпти, жаҳон чемпионатидан сўнг бош мураббий ўзгарди. Акира Нишино ўрнини Хажиме Мориясу эгаллади. Олдинги мураббий федерацияда вице-президент бўлиб ишлаяпти. Янги мураббий эса эътиборни ёшларга қаратишни хуш кўради", - дейди япон ҳамкасбимиз. 

"Имкониятлар ҳақида эса менимча дуранг бўлади: ўйин 1:1 ёки 2:2 ҳисобида якун топса керак. Бизда ҳозир кучли футболчилар йўқ, энг яхши ўйинчимиз 21-рақамдаги Ритцу Доан ҳисобланади. У Голландиянинг "Гронинген" клубида ўйнаяпти. Мураббий шу футболчи атрофида ўйинни қуришга ҳаракат қиляпти", - дея ўз фикрини давом эттирди Акитомо Кишина. 

Ўз навбатида бошқа бир журналист Ўзбекистон терма жамоасидаги учта футболчи ҳақида алоҳида фикр билдирди: дарвозабон Игнатий Нестеров, жамоа сардори Одил Аҳмедов ва ҳужумчи Элдор Шомуродов. Учала ўйинчи ҳам яхши формада деб айтди. 

Шу пайтгача неча марта Япония қарши ўйнаган бўлсак, тўғриси ўзим кўрган учрашувлар орасида биринчи марта япон журналистларининг хавотирга тушишини кўришим. Улар чиндан ҳам Ўзбекистон терма жамоасидан қўрқишяпти. Олдинлари Япония Тошкенга келиб ҳам бемалол ўйнаб кетади ва журналистилари бамайлихотир юрарди. 

Энди бўлса вазият ўзгарди. Мана икки кундирки Ал Айнда уларнинг ҳаммаси хавотирда. Жуда кўпчилик ҳамкасбларимиз бугунги Ўзбекистон бугунги Япониядан кучли эканини айтишмоқда. Ишқилиб уларнинг хавотирга тушгани рост бўлсин. Бугун биз ё ютайлик, ё дуранг ўйнайлик. Ҳаммамиз кейинги ўйин учун Шаржадаги стадионга боришни хоҳлаймиз. Дубайдан Ал Айнга келиб кетиш осон эмас экан. Буни футболчиларимиз ҳам жуда яхши тушуниб туришибди. 

Rating: +53   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика