Бу ҳақда Япония футбол ассоциацияси (JFA) матбуот хизмати маълум қилди.
Камамото якшанба куни эрталаб Осака префектураси касалхонасида пневмониядан вафот этди.
Ҳужумчи Япония терма жамоаси сафида 76 ўйин ўтказиб, 75 та гол урган. Камамото терма жамоадаги барча даврларнинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. 1968 йилда Мекcикада бўлиб ўтган Олимпиадада Япония билан бронза медалини қўлга киритган.