2016 йилнинг августида Янузай ижара асосида "Манчестер Юнайтед"дан "Сандерленд"га ўтади, бир йил ўтиб у Испанияга йўл олади.
"Ҳақиқатдан ҳам менда имконият бўлмаган, чунки Моуринью таркибда тажрибага эга машҳур номлар бўлишини истаган эди. Бу мен учун муаммо эмас. Ҳозир Испанияда бахтлиман. МЮда ўйнаб кетиш учун етарли сифатларга эгаман деб ўйлардим. Нимага қодирлигимни биламан. Улар менга имконият беришмади, бироқ ҳозир Испанияда футболдан роҳат оляпман" - дейди Янузай.