Олдинроқ, 31 ёшли футболчининг юрагида муаммо аниқланган эди. Бугун, 20 февраль куни у муваффақиятли операция қилинди. Хавбекнинг даволанишига 1 ой вақт керак бўлади.
Жорий мавсум Хедира турли жароҳатлар туфайли А Сериянинг бор-йўғи 9та ўйинида майдонга тушди, 2та гол уриб, 1та голли пас берди.