Кечаги ўйинда дуранг қайд этилишида, айниқса сўнгги дақиқалардаги "штурм"ни қайтаришдан Акбар Тўраевга етадигани бўлмади. Шунингдек, Даврон Ҳошимов ва Жаҳонгир Меҳмонов ҳам анча фаол ҳаракат қилдилар. Айниқса Даврон Ҳошимов "Пахтакор"дан кетиши хатолигини исботлаш учун ҳам ўйнагани таҳсинга лойиқ. Клуб раҳбарияти кечанинг ўзидаёқ пойтахтда дастурхон ёзиб, юқоридаги уч футболчига "iPhone" русумли мобил телефонини совға қилди. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан, бугун яна аввалги "Навбаҳор" жамоасини кўраяпмиз. Иккинчи ўриндан бор йўғи уч очко ортда қолаётган клубда ҳали ҳамон ОЧЛ имконияти сақланиб турибди.