Алонсо "Реал"нинг барча футболчиларидан максимал даражада меҳнат қилишни талаб қилаётганини айтди. Мутахассиснинг таъкидлашича, Рюдигер жуда ишончли ва барқарор, бу жуда муҳим.
"Бизда ҳимоя марказида ўйнашга тайёр футболчилар борлиги яхши. Эдер Милитао яқинда жароҳатдан сўнг 90 дақиқа ўйнади, аммо унинг ҳолатини диққат билан кузатишимиз керак. Рюдигер жуда ишончли. Жамоада шундай ҳимоячи борлиги ажойиб", – дея қўшимча қилди Алонсо.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" Ла Лига янги мавсумининг дастлабки икки учрашувида "Осасуна" ва "Овьедо" устидан ғалабага эришди.