Latest news

19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  2 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  3 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  5 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Умиджон Эргашев: "Ишончни оқлашга ҳаракат қиламан" News

Умиджон Эргашев: "Ишончни оқлашга ҳаракат қиламан"

"Насаф"нинг умидли дарвозабони Умиджон Эргашев ҳам янги мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Дарвозабон ярим жамоа" деган гап бор. Мана жамоамизни Санжар Қувватов ҳам тарк этди. Клубимиз четдан дарвозабон қидирмасдан сизларга, ёшларга ишонч билдирмоқда бу сизни чўчитмайдими?

- Жамоамиздан мендан ташқари яна 3 нафар дарвозабон бор. Бу ҳам биз учу ҳам клуб учун фойда. Чунки рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Биз жамоадошларимиз билан биргаликда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаган ҳолда ажойиб ўйинларимиз билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўтган мавсумларда сизни Денис Иванков шуғуллантирганди ҳозирга келиб эса Михаил Наумов билан машъулот олиб бормоқдасиз. Бу иккала мураббий орасидаги фарқ сезиладими?

- Тўғри Денис Александрович анча тажрибали мураббий ҳисобланади. Бироқ Михаил Константинович катта тажрибага эга чунки ўз вақтида олий лига жамоаларида ўйнаган ва у киши ҳам Денис Иванков қўл остида шуғулланган.



- Мана ўтган йили суперлига жамоаларига қарши майдонга чиқдингиз, лекин бу йил сизга катта ишонч билдирилиши кутилмоқда. Сизни асосан қайси жамоа ҳужумчилари хавотирга солади?


- Жанга кирган одам мағлубиятга учрайман деб тушмайди. Мен ҳам айнан қайсидир ҳужумчидан чучийман деб айта олмайман. Футбол бу жамоавий ўйин. Жамоадошларим билан биргаликда тўғри ҳаракат қилсак яхши натижаларга эришамиз деб ўйлайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика