Latest news

13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  3 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18

Учта тахмин, битта рақиб News

Учта тахмин, битта рақиб

Мухлислар Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффдаги рақиби ким бўлишини интиқлик билан кутишяпти.

Осиё Кубогида секин-аста гуруҳ ўйинлари ўз якунига етиб бормоқда. Бугун бўлиб ўтган "B" гуруҳидаги 3-тур баҳсларидан сўнг биз жой олган гуруҳнинг иккинчи жамоаси билан 1/8 финалда ўйнайдиган рақиб номи маълум бўлди. 

Шундай қилиб "B" гуруҳида Иордания 7 очко билан биринчи, Австралия эса 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақа тақвимига кўра, гуруҳдаги иккинчи жамоа, яъни Австралия бизнинг гуруҳдаги иккинчи жамоа билан ўйнайди. 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча "F" гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Биз ҳам, Япония ҳам бир хил 6 очкодан тўплаган, фақат тўплари нисбати бизда яхшироқ. 17 январь куни бўлиб ўтадиган ўзаро ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади. Дуранг натижа ҳам гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлашимизни таъминлайди. 

Агар Япония билан бўладиган ўйинда мағлубиятга учрамасак, унда плей-оффда "E" гуруҳининг 2-жамоаси билан ўйнаймиз. Бу Қатар ёки Саудия Арабистони бўлади. Ҳозирча гуруҳ жадвалида Қатар билан Саудия Арабистони бир хил 6 очко жамғарган. Фақат тўплар нисбатига кўра Қатар 1-ўринни эгаллаб турибди. 

Бизнинг гуруҳда ким 1-ўринни олса плей-офф баҳсини 21 январь куни Шаржадаги стадионда ўтказади. Иккинчи ўринни олган жамоа эса Ал Айнда қолиб Австралия билан ўйнайди. Қизиғи, боягина якунига етган Австралия - Сурия баҳси "Халифа бин Зайед" стадионида ўтказилди. Индинга биз ҳам шу стадионда ўйнаймиз. Мағлубиятга учраган жамоа 21 январда яна шу стадионда ўйнашига тўғри келади. 

Энг қизиғи шундаки, гуруҳ ўйинларини пешқадам сифатида тугатсак, плей-оффдаги рақибимиз ким бўлишини бироз кутиб туришимизга тўғри келади. Чунки "E" гуруҳининг охирги тур учрашувлари Ўзбекистон - Япония баҳси якунига етаётган бир паллада старт олади. 

Хуллас, плей-оффда бизга тушиши мумкин бўлган жамоалар сони учтани ташкил этяпти, лекин шулардан биттаси рақиб бўлади. Сизнингча, 1/8 финалда Австралия, Қатар ёки Саудия Арабистонидан қайси бири тушгани маъқул?

P.S. 17 январь куни биз диққат билан кузатадиган иккита ўйин:

18:30. Ўзбекистон - Япония

21:00. Саудия Арабистони - Қатар

Rating: +48   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика