“ПСЖ яхши ўйин ўтказди деб ўйлайман. Бор диққатимиз ўйинга қаратилганди. Мувозанатни сақлай олдик. Бир тарафдан эҳтиёткор ва тажовузкор ҳаракат қилган бўлсак, яна бир тарафдан бўлса хотиржам ўйнадик. Ўйин қурилишидан келиб чиқиб, беллашувда кўпроқ тўп билан муомалада бўлдик. ПСЖ биринчи бўлимда бир нечта хатолар қилди, аммо иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қила олдик. Биз ғалабага ҳақли бўлдик, аммо бу бор-йўғи 180 дақиқалик ўйиннинг танаффус вақти”,—дейди Тухель.