Англия чемпиони марказий ҳимоячи учун 35 миллион фунт (40 миллион евро) тўлаган. Бундан ташқари, "Кристал Пэлас" келажакда ўйинчини қайта сотишдан 10% олади.
25 ёшли Гехи – Англия терма жамоаси футболчиси. У "Челси" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Гехи "Пэлас" либосида 161 ўйин ўтказиб, Англия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.
Шундай қилиб, "Ливерпуль" ёзги трансферлар учун рекорд даражадаги 530 миллион евро сарфлади.