Latest news

12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  9 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  15 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  2 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34

Тошкентда "Про" дипломи учун халқаро ўқув-курсларининг учинчи модули бошланди News

Тошкентда "Про" дипломи учун халқаро ўқув-курсларининг учинчи модули бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш ва мураббийликни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ўтган йилнинг 12-22 ноябрь ва 5-22 декабрь кунлари Тошкентда "Про" дипломи учун ўқув курсларининг биринчи ва иккинчи модуллари ўтказилди.Бугун пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт мажмуасида мазкур халқаро ўқув курсларининг иккинчи модулига старт берилди. Ўқув курсларида Абдураимов Жасур, Ирисметов Жафар, Дадаматов Бахтиёр, Ҳасанов Нўъмон, Бердиев Рўзиқул, Актамов Ҳамиджон, Давлетов Февзи, Ҳайдаров Баҳромжон, Сакаев Илдар, Муминжонов Илҳом, Абдуллаев Рустам, Файзиев Давронжон, Акрамхўжаев Рифат, Назаров Ёрқин, Бақоев Улуғбек, Шерғозиев Аъзам, Петросян Артём, Қурбонов Мухтор каби машҳур мутахассислар иштирок этишмоқда. Шунингдек, Таиланднинг "Супҳанбури" жамоаси бош мураббийи Адебайо Гбадебо ва Ҳиндистоннинг "Гоа" клуби ёшлар жамоаси бош мураббийи Клиффорд Мирандалар ҳам қатнашишмоқда.

Ўқув курсларини ФИФА ва УЕФА инструктори Бадр Аҳмад олиб борамоқда. Унга ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов ёрдам беряпти.

"Про" дипломи учун халқаро ўқув-курслари 26 мартга қадар давом этади. Якуний тўртинчи модул жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади. Имтиҳонни муваффақиятли топширган мураббийлар “Про” дипломи ҳамда 2 йилга мўлжалланган ЎФА лицензиясига эга бўлишади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика