Latest news

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  0 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  0 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  8 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  6 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  4 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

Тибо Куртуанинг "Реал"даги статистикаси ёхуд жамоанинг 8 йиллик юриши тугади News

Тибо Куртуанинг "Реал"даги статистикаси ёхуд жамоанинг 8 йиллик юриши тугади

Ўтган йили ёзда "Реал" раҳбарияти "Челси"нинг бельгиялик кипери Тибо Куртуанинг трансфери учун 35 миллион евро сарфлаганди.

Куртуа жорий мавсумда "Реал"нинг асосий дарвозабони сифатида иштирок этмоқда. Куртуа "Реал"га келиши биланоқ жамоанинг кетма-кет 3 маротаба ЕЧЛда ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган кипери Навас захирага ўтказилди. Натижада бельгиялик посбон "Реал"нинг ички чемпионат ва ЕЧЛдаги ўйинларида асосий таркиб футболчисига айланди. Навасга эса ЕЧЛ гуруҳ босқичи ҳамда Ла Лигада фақатгина 3тадан ўйин ва Испания Кубоги учрашувларида имконият берилди.



Куртуа "Реал" сафида ҳозирга қадар 30та ўйин ўтказишга улгурди. Статистикага назар соладиган бўлсак, посбон ўтказилган учрашувларнинг фақатгина 10тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлашга эришган. Қолган 20 учрашувда "Реал" дарвозаси рақиблар томонидан жами 39 маротаба ишғол этилган.



"Реал" айни пайтда Ла Лигада пешқадам "Барселона"дан 12 очко ортда қолиб 3-ўринда бормоқда. ЕЧЛда эса жамоа 8 йилдан буён узлуксиз камида ярим финалга қадар бориб,  бу орада 4 маротаба мусобақада ғолибга айланганди. Жорий мавсум ЕЧЛда "Реал" ўз иштирокини нимчорак финалдаёқ тугатишга мажбур бўлди. Бундай кўрсаткич сўнгги бор 2009/10 йилги мавсумда қайд этилганди. Шу тариқа "Реал" охирги 9 йилликдаги энг ёмон натижасини қайта такрорлади.



Тибо Куртуанинг "Реал"даги статистикаси:

Ўйинлар сони: 30

Қуруқ ўйин: 10

Ўтказилган голлари сони: 39

Rating: -6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика