"Локомотив" футбол клуби маркетинг бўлиши ҳодими Маъмуржон Мамадалиевнинг твиттерда ёзишича, бугун бразилиялик футболчи "Ал Хор"да тиббий кўрикдан ўтади.
"Безерра фаолиятини "Ал Хор" клубида давом эттиради. У бугун янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади", - деб ёзади Маъмуржон Мамадалиев.
Бразилиялик футболчи "Пахтакор" сафида бир ярим йил давомида ҳаракат қилди. У "шерлар" учун 44 ўйинда қатнашди ва 21 гол киритди.