Latest news

20:15"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  0 20:05Суперлига. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:1 (матнли трансляция)  23 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  1 19:16Суперлига. "Машъал" - "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  6 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  0 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  1 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  2 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  6 16:29Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?  14 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  4 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  9 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  4

Татуировкаси бор футболчиларга терма жамоада жой йўқ News

Татуировкаси бор футболчиларга терма жамоада жой йўқ

Эрон футбол федерацияси миллий терма жамоа футболчилари борасида қарор чиқарди.

Гап шундаки, бундан буён татуировкаси бор футболчилар терма жамоага чақирилмайди. Федерация ёшлар футболчилардан яхши ўрнак олсин деган мақсадда шундай қарорга келди. Эрон ФФ этика қўмитаси бу ҳақда футболчиларни огоҳлантирди. 

Тўғри, ҳозир айрим футболчиларда татуировка бор. Масалан, Ашкан Дежага билан Сардор Азмунда. Улар нима қилади? Гап шундаки, улар майдонга чиққанда доим узун футболка кийиб юришлари керак. Шунда қўлдаги ёзув ва суратлар кўринмайди. Эрон футбол федерацияси татуировка Ғарбдан кириб келган деб ҳисобламоқда ва тананинг ҳар қандай қисмига сурат чиздириш мусулмончилик одатларига тўғри келмайди. 

Бу ҳақда федерация расмий вакили шундай деди: "Инсон танасига татуировка чиздириш Эрон урф-одатларига тўғри келмайди ва бу жамиятимиз зарарига хизмат қилади".

Rating: +138   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика