Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
"Ироқлик Сафаа Ҳадига Суперлиганинг иккита клуби (бири Тошкент) жиддий қизиқмоқда. 26 ёшли футболчи Ироқ миллий терма жамоасида 40 та ўйин ўтказган.
Ҳаади Россиянинг "Крилья Советов" ва Эроннинг "Трактор" клубларида ҳам ўйнашга улгурган", – дейилади хабарда.
Ҳади ўтган мавсум Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" жамоаси сафида 35 ўйинда майдонга тушиб, 2 та тўп киритган.