Latest news

10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболcи учун курашда енгилди  3 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  5 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  23 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  5 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Суперлига йўлланмаси ҳал бўладиган ўйинлар “Пахтакор” ва “Локомотив” стадионларида бўлиб ўтади News

Суперлига йўлланмаси ҳал бўладиган ўйинлар “Пахтакор” ва “Локомотив” стадионларида бўлиб ўтади

Про лига ҳамда Суперлигада 2018 йилги мавсум ўз ниҳоясига етди.

Энди Суперлигада қуйи ўринларни эгаллаган ва Про лигада юқори ўринлардан жой олган жамоалар ўртасида келаси мавсумда Суперлигада иштирок этиш имконини берадиган 2 та йўлланма учун ўтиш ўйинлари бўлиб ўтади.

"Машъал" Суперлигада 11-ўринни эгаллаган “Сўғдиёна” жамоасига қарши плей-офф баҳсида майдонга тушса, “Истиқлол” Суперлигада 10-ўриндан жой олган АГМК жамоасига қарши плей-офф ўйинида Суперлига йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувлар олдин хабар берганимиздек, 3-4 декабрь кунлари ўтказилади. “Сўғдиёна” – “Машъал” баҳсига “Пахтакор” стадиони мезбонлик қиладиган бўлди. АГМК – “Истиқлол” ўйини эса “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Плей-офф учрашувлари учун айни пайтда юртимизда энг яхши ҳолатдаги майдонга эга бўлиб турган стадионлар танланди.



ПЛЕЙ-ОФФ
3 декабрь, душанба, 14:00
Тошкент. “Пахтакор” стадиони
“Сўғдиёна” – “Машъал”
 
4 декабрь, сешанба, 14:00
Тошкент. “Локомотив” стадиони
АГМК – “Истиқлол”


П.С. Кеча ПФЛ ушбу ўйинлар ОКМК ва "Локомотив" стадионларида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика