“Зиданни ўз ҳолига қўйинг. У “Реал”нинг ёрқин тимсолларидан бири. Келинг унинг буюклигига шубҳа қилмайлик, чунки у билан ҳеч ким тенглаша олмайди”, дея Соларининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни “Реал” раҳбарияти жамоа мураббийи Хулен Лопетеги билан амалдаги шартномани бекор қилди. Солари эса вақтинча жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Мадридликлар Ла лига турнир жадвалида 14 очко тўплаб, 9-ўринда боришмоқда.