"Анжи" футболчилари бугун машғулот ўтказа олишмади, уларни майдонга киритишмади.
Махачкалаликлар мавсум бошидан бери жиддий молиявий муаммоларга дуч келишмоқда. Футболчилар ЦСКАга қарши баҳсда бойкот қилиши айтилган эди, аммо улар майдонга чиқишди. "Уфа"га қарши ёшлар чемпионати ўйинига "Анжи" автобусда йўл олди.
Олдинроқ, "Анжи" бош мураббийи Магомед Алиев футболчи ва мураббийлар жорий мавсум маош олмаганини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Анжи"да Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов тўп тепади.