Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Шота Арвеладзе: "ОЧЛ гуруҳ босқичида яхши иштирок этиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз" News

Шота Арвеладзе: "ОЧЛ гуруҳ босқичида яхши иштирок этиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал Наср"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг матбуот анжуманида қуйида фикрларни билдирди.

"Ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқишимиз кераклигини айтгандим. Ўйинчиларим билан фахрланаман, улар яхши жиҳатларини кўрсатишди. Охирги ҳафталарда қаттиқ меҳнат қилдик, барчага раҳмат айтаман. Клубимиз президенти Бобур Шодиевга алоҳида миннатдорчилик билдираман. У биз учун барча шароитларни муҳайё этмоқда.

Биз кўпроқ имкониятлар яратдик. Мезбонлар стандарт вазиятлардан кейин кескин ҳолатлар яратишга уринишди, бизда эса яққол вазиятлар анчагина бўлди.

Ўзбек жамоалари ушбу турнирда яхши иштирок этишган. Ўзбекистонда футболни жуда ёқтиришади. Биз имкон борича узоқроқ боришга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимизни, ундаги жамоаларни биламиз. Жуда кучли гуруҳ. Биз бор имконимизни ишга солишда давом этамиз.

ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олганимиздан жуда хурсандмиз. "Пахтакор" бошқарувида бунга қадар ҳам жуда кўплаб ғалабалардан хурсанд бўлганман. Нафақат натижа эътибори билан, балки ўйин сифатида, ажойиб коллектив сифатида бирлашганимиз кўп хурсанд қилган. Маълум танаффусдан сўнг жамоа яна ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиши ниҳоятда муҳим эди", - дея батафсил фикрлари билан ўртоқлашди Шота Арвеладзе.

Rating: +59   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика