Latest news

23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  4 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1

"Шўртан" собиқ икки мураббийига 550 миллион сўм тўлади, яна 321 миллион қолди News

"Шўртан" собиқ икки мураббийига 550 миллион сўм тўлади, яна 321 миллион қолди

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев "Шўртан" клубидаги муаммолар ҳақида маълумот берди.

Клубларнинг қарзи осилиб ётмаслиги ПФЛ учун муҳим. Бир йил жиддий ишласак, шундай муаммолардан қутилишимиз мумкин деган хом хаёлларимиз бор.

Ғузорнинг “Шўртан” клуби ФИФА билан ёзишмаларини тўхтатмаган. Жамоанинг айтишича, беларуслик мураббийлар Игорь Криушенко ҳамда Виталий Варьвончикка 2016 йилдаёқ тўланиши керак бўлган пуллар шу йилнинг 1 апрелига қадар тўлиқ ўтказилар экан.

“Шўртан” ҳозиргача Криушенкога 445 миллион сўм тўлаган (таҳминан 54 минг доллар). Энди яна 248 миллион сўм ўтказиши керак. ФИФА қоидаларига кўра, ўз вақтида тўланмаган ҳар қандай сумма бир йил давомида 5 фоиздан пеня ҳосил қилади.



Ғузор клуби Варьвончик учун ҳозиргача 105 миллион сўм тўлаган (таҳминан 13 минг доллар). Яна 73 миллион сўм ўтказиб бериши керак. Худди ўша 4 йиллик пеня бунда ҳам бор.

Жамоа қўшимчасига Мурод Отажонов, Ёрқин Назаров, Сардор Хурсанов, Азиз Ғуломхўжаев кабилардан ҳам қарздор. Яна бир-икки киши чиқиб келса керак олдинда. Маълумот учун, ФИФА қоидаларига кўра, қарздорлик масалалари учун даъво муддати 2 йилдир, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: -29   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика