"Жамоамизни икки бор еврокубоклар сари етаклаган ва ўзининг фидойилигини намоён этган ва клубимиз анъанасига содиқ қолган Чағдаш Атанга миннатдорлик билдирамиз. Унга кейинги фаолиятида омад тилаймиз", – дейилади истанбулликлар хабарида.
"Истанбул Башакшеҳир" Туркия Суперлигасида 2 ўйиндан сўнг 2 очко тўплаб, 13-ўринда бормоқда.