Latest news

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган" News

Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"

Про-лиганинг 12-тури доирасидаги "ФарДУ" – "Локомотив" (0:2) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шавкат Юсупов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун ғалабани тантана қилишни хоҳлагандик, афсуски, бунга эришолмадик. Стадион очилиши муносабати билан мухлисларга ҳужумкор ўйин намойиш этиб бермоқчи эдик. Ғалаба орқали уларга яхши кайфият улашмоқчи бўлдик. Хатоларимиз туфайли рақиб бизни жазолади. Голли вазиятлар бўлди, аммо ундан фойдаланолмадик", – деди Юсупов.

- Нима деб ўйлайсиз, тажриба ютдими ёки "Локомотив" ғалабани тўғри танланган тактика эвазига қўлга киритдими?

- "Локомотив" жамоасида Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган. Жамоамиз футболчиларининг ҳар бирига раҳмат айтаман, улар борларини беришди. Энди кейинги ўйинлар учун куч йиғамиз ва хатолардан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоангиз ҳужум чизиғи кўрсатган ўйинга қандай баҳо берасиз?

- Ҳужумда бир қатор вазиятлар яратдик. Омад етишмади. Қанотлар орқали яхши ҳужумлар уюштирдик, аммо сўнгги зарбада оқсоқланиш кузатилди.

- Сизни қониқтирган ҳолат?

- Жамоамиз йигитлари гол уриш учун астойдил интилгани мени қониқтирди. Кейинги учрашувларда ҳам шундай шашт билан ўйнашларини кутамиз.

-  Кейинги тур Нукуснинг "Арал" жамоасига қарши кечади. Бу борада қандай фикрдасиз?

- "Арал" жамоаси турнир жадвалида 3-ўринда кетмоқда. Уларнинг ўйинига мухлислар кўп киради. Ажиотаж бўлади. Худо хоҳласа, ғалабани кўзлаб сафарга отланамиз.

Rating: +2   

Comments

   
18 aug 22:58:32
BVB09&СПЛИН
Лебедев кани? Ким бу
championat.asia
Яндекс.Метрика