"Бугун мен учун мукаммал кун бўлди. Клуб тарихидаги энг яхши стартни амалга оширдик. Шу йўсинда давом этишимиз керак. Агар шу мақсадизимизга эриша олсак, мавсум якунида унутилмас онларга эга бўламиз", - дея фикр билдирди Жердан Шакири.
Эслатиб ўтамиз, Швейцариялик ярим ҳимоячи иккинчи бўлимнинг ўрталарида захирадан майдонга тушиб, 114 сония ичида дастлабки голини урди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, дублни расмийлаштирди ва жамоасига муҳим ғалабани келтирди.