“Қачонки жамоадан доим бир кишини танқид қилишар экан, бу барча футболчиларга ҳам таъсир қилади. Инсонлар ўзларини бундай тутмасликлар лозим. У дунёдаги энг яхши посбонлардан бири. Албатта футболчилик фаолияти давомида ёмон вақтлар ҳам бўлади, аммо Де Хеанинг шаънига ёғилаётган танқидлар асоссиз.
Унга ишонч етишмаяпти, деб ўйламайман. У кучли характер эгаси. Аммо бизнинг атрофимизда салбий энергия ҳосил қилинмоқда ва бу ҳеч кимга фойда келтирмайди. Мавзуни алмаштириб, бу салбий “энергия”ни бошқа манзилга йўналтириш лозим. Агар Давид гол ўтказса бу фақат унинг хатоси эмас, барчамизнинг айбимиз бу. Демак биз тартиблироқ ҳаракат қилишимиз лозим”, дея Саулнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com нашри.