Агар “Сампдория” Италиянинг етакчи жамоаси “Юве” билан бўлиб ўтадиган бугунги баҳсда ғолиб бўлса, Массимо Ферреро имижини бутунлай ўзгартиришини маълум қилди. “Сочим доим узун бўлган. Аммо “Ювентус”ни мағлуб этсак, у ҳолда Наингголанникидек соч турмаги қилдираман”, — дейди президент.
Функционер “Наполи” ўйинчиси Калиду Кулибали тўғрисидаги ирқчилик бўйича гап-сўзлар ҳақида шундай деди: “Футбол — бу шоу. Трибунага таҳминан 60 минг томошабин келади, улар ҳаммаси бир жойда тўпланиб қолмасликлари лозим. Стадионда шавқатсизлик ва ирқчилик каби воқеалар бўлмаслиги керак”.
Эслатиб ўтамиз, “Бьянконери» А Серия жадвалида етакчи (50 очко). “Сампдория” эса 5-поғонани банд этиб турибди (29 очко).