Маълумотларга кўра, ҳимоячи Виржил ван Дейк ҳамда ярим ҳимоячилар Жеймс Милнер ва Муҳаммад Салоҳ "қизиллар"нинг навбатдаги ўйинигача жароҳатидан қутилишга улгуради.
Эслатиб ўтамиз, ван Дейк ва Салоҳ терма жамоалар танаффусида жароҳат олишди. Милнер эса "Манчестер Сити"га қарши АПЛнинг 8-тур ўйинида шикастланган эди.
"Хаддерсфилд" - "Ливерпуль" учрашуви 20 октябрь куни "Жон Смит" стадионида бўлиб ўтади.