Latest news

10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  10 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  7 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  3 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  21 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1

Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубида ўйнайди News

Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубида ўйнайди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланишга яқин турибди.

"Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубида давом эттиради.  

Ашурматов 30 январь куни янги клуби ихтиёрига жўнаб кетган. Ҳамюртимиз айни пайтда ўзининг янги жамоаси билан Японияда йиғин ўтказмоқда. Расмий шартнома имзолаш маросими эса клуб Жанубий Кореяга қайтганидан сўнг бўлиб ўтади.

Маълумот учун, "Гвангжу" Жанубий Корея K-2 лигасида иштирок этади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Парк Жин Суб бошқариб бормоқда. Ўтган мавсум ушбу клуб сафида бразилиялик Жиль, Фелипе Силва ва Робсон каби легионерлар ўйнашди. Бундан ташқари ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган япониялик Сато Минори ҳам 2018 йилни "Гвангжу" сафида ўтказди. Жамоа ўз уй ўйинларини 40245 мухлисга мўлжалланган "Gwangju World Cup" стадионида ўтказади. Бу стадионда 2002 йилги мундиал баҳслари бўлиб ўтган.

Жанубий Корея К-2 лигасида янги мавсум 2 март куни старт олади.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика