Жанубий Кореянинг "Sports Donga" нашри тарқатган маълумотларга қараганда, айни дамда португалиялик мутахассис "Жонбук Хюндаи" жамоаси вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.
Айтилишича, музокаралар яхши давом этмоқда. 18 йил давомида Моуриньога ёрдамчи бўлган мураббий яқин вақтлар ичида клуб бош мураббийи сифатида эълон қилиниши мумкин.