Latest news

21:00Ўзбекистон — Ўмон 1:1 (Матнли трансляция)  215 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  8 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" бугун ғалабага ҳақли ўйнамади" News

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" бугун ғалабага ҳақли ўйнамади"

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан журналистлар олдида ўртоқлашди.

Рўзиқул Бердиев: - "Навбаҳор" жамоаси бугун жуда яхши ҳимояланли. Бизга вазият яратиш учун деярли имконият бермади. Биринчи бўлимда жамоамиз мен кутган ўйинни намойиш эта олишмади. Дастлабки таймни нега бу қадар бўш ўтказганимиз сабабини таҳлил қилиб чиқамиз. Танаффусдан кейин ташаббусга эгалик қилдик. Аммо голли вазиятларни яратишда оқсадик. Ўйлайманки, "Насаф" бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатолмади. "Навбаҳор"нинг ғалабасига асосий сабаб, бу уларнинг ҳимояда мустаҳкам ўйнашганида деб биламан. 

- Гап ёшда эмас, бугунги муваффақиятсизликка жамоамиз ўз ўйинини тўлиқ кўрсатолмади. Балки ўйинга жамоани керакли даражада тайёрлай олмагандирмиз. Керакли сўзларни топиб беролмагандирмиз. Ҳа, "Навбаҳор" тажрибали ва яхши легионерларга эга жамоа. Лекин биз ўз ўйинимизни кўрсатганимизда, ҳисоб биз учун яхшироқ бўларди. 

- Иккинчи бўлимда футболимизда мазмун пайдо бўлди. "Навбаҳор" эса асосан натижа учун ўйнаб, кўп ҳам ҳужумга ўтмади. Якунда уларнинг бу режаси иш берди. 

- Азиз Ғаниевни майдонга туширилиши бизга руҳий тарафлама зарур эди. Унга имконият тақдим этишни бошладик. Азиз умумий гуруҳда шуғулланмоқда, ўринбосарлар сафида ҳам майдонга тушмоқда. Биринчи бўлимда ўйинимизга етакчи йўқлиги кўриниб қолди. Шу туфайли ҳам уни туширишни лозим топдим.

- Ҳумоюн Муртазоев юқори босимда ўйнамоқда. Охирги мавсумни Биринчи лигада ўтказди. "Машъал" ва "Насаф" жамоаларининг мақсадлари ўртасидаги фарқ катта. Шу тарафлама унга босим таъсир қилмоқда, назаримда. Муҳими, тезроқ биринчи голини уриб олиши лозим. Шундан кейин ишлари яхши бўлади. Очилиб кетади.

- "Андижон"га қарши ҳам осон бўлмайди. Чунки "Насаф" жуда ҳам катта кучга эга эмас. Ҳар бир ўйин биз учун қийин кечади. Биз жуда ҳам маҳоратли жамоа ҳисобланмаймиз. Агарда барча ўйинга жиддий ёндошиб, бор кучимиз билан ўйнасак, ўшандагина натижага эришишимиз мумкин. Агарда кучли ва маҳоратли футболчилар бўлса, албатта унда вазифангиз анча енгиллашади.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика