Эрон терма жамоаси Россия ва Қатарда ўтган сўнгги икки Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 2026 йилги турнирнинг финал қисмида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Жамоа ФИФА рейтингида 20-ўринни эгаллаб турибди.
Бу жамоалар сўнгги бор 2023 йилда Теҳронда тўқнаш келган ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Бу жамоалар ўртасидаги 2017 йилдаги беллашув 1:1 ҳисобида якун топган бўлса, 2011 йили Абу-Дабида ташкил этилган баҳсда Эрон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 4 сентябрь куни Иордания билан, 7 сентябрь куни Қатар билан баҳс юритади. Эрон эса 29 августдан 8 сентябргача давом этадиган CAFA турнирида қатнашади.