Бу "Кьево"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларда содир бўлди. Футболчи тепган тўп Елена Ди Мартинага бориб тегди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу борада у шундай деб ёзди: "Криштианудан шундай нарсаларни қабул қилиб олиш ҳар куни ҳам бўлавермайди. Энди мен учрашувни кутяпман. У мендан қарздор".