Роналду ЕЧЛ чорак финалларида кечаги билан ҳисоблаганда 24 та гол урди. У бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади. Футболчи чорак финалларнинг сўнгги 12 та ўйинида 16 та гол урди.
Роналдунинг энг яқин рақиблари эса Лео Месси ва Рауль бўлиб турибди. Улар ҳисобида чорак финалларда урилган 10 тадан гол бор. Қайд этиш жоиз, Месси 6 йилдан бери мазкур босқичда гол урмай қўйди.