Унга кўра, солиқ билан боғлиқ муаммоларга дуч келган Криштиану Роналду аввалроқ Португалияда қўлга киритган Генрих Мореплаватель номидаги ва “Хизматлари учун” орденларидан маҳрум қилиниши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Аммо испан судининг чиқарган қарори (23 ойлик шартли қамоқ жазоси ва 18,8 млн евро жарима) Роналдунинг ушбу мукофотлардан маҳрум бўлишига асос бўлмаслиги маълум қилинди.