Каталония клуби Ла лига ва Чемпионлар лигасидаги ғалабага имкониятни сақлаб турибди. Жамоа Испания кубогидан чиқиб кетди, мамлакат Суперкубоги финалида эса "Реал" (1:4)га мағлуб бўлди.
– Хавининг кетиши ҳақида янгиликни қандай қабул қилдингиз?
– Биз хафа бўлдик. Аммо, мавсум сўнггига қадар у ва ўзимиз учун максимум кучимизни сарфлаймиз.
– Янги мавсумда янги мураббий бўлишини биласиз. Буни қандай бошдан кечиряпсиз?
– Қийин, аммо Хави мавсум сўнггига қадар қолишини айтди. Шу сабаб у учун ютиш, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак. Мавсум сўнггига қадар бирга ишлаймиз ва совринлар ютишни хоҳлаймиз.