"Бавария" клубида ўзимни бахтиёр ҳис қилмоқдаман. Жамоа ғалаба қозониши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Барча футболчилар клуб муваффақияти йўлида тинимсиз ишламоқдамиз.
Ҳар доим юқори даражада ўйнаб, босим остида қолишга ўрганганман. Бу клуб мендан талаб қиладиган асосий жиҳат. Буни бартараф эта оламан", - деди Левандовски.
Қайд этиш керак, 30 ёшли форвард ушбу мавсумда мюнхенликлар сафида 7 учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5 гол, 2 ассист ёздириб қўйди.