"Marca" хабарига кўра, 32 ёшли футболчи ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилган. Бироқ "қаймоқранглилар" бу борада якуний қарорга келишмаган.
Колумбиялик футболчи 2013 йилнинг ёзида "Монако"га ўтганди. 2014/15 йилги мавсумда у "Манчестер Юнайтед", 2016/17 йилда эса "Челси" сафида ижарада ўйнади.
Бу мавсумда у 14 ўйинда 4 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди. 32 ёшли Фалькао "Реал"да Криштиану Роналдунинг ўрнида ўйнаши кутилмоқда.