Мадрид клуби бош мураббийи Хулен Лопетегининг ўйинчилар билан келиша олмаганлиги сабабларидан бири маълум бўлди. Унга кўра, “Қироллик клуби”нинг етакчи футболчилари Кейлор Навасни асосий дарвозабон деб ҳисоблаган. Бироқ Лопетеги Тибо Куртуага ишонч билдираверган.
Эслатиб ўтамиз, Куртуа сентябрь ойида бошлаб “Реал” дарвозасини ЛаЛига доирасидаги ўйинларда қўриқлаган бўлса, Навас эса Чемпионлар Лигасида майдонга тушди.